Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таниқли шоир Рауф Парфи ёдга олинди
19:58 / 2023-09-26

Янгийўл тумани Шўралисой маҳалласидаги 53-мактабда Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфининг 80 йиллик юбилейи муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда туман ҳокими Одилжон Атауллаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, вилоят ижодкорлари, адибнинг оила аъзолари, зиёлилар ва ёшлар қатнашди.

Дастлаб шоирнинг қабри пойига гуллар қўйилди. Шундан сўнг у таълим олган муассасада давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирни туман ҳокими О.Атауллаев очиб берди. Тадбирда иштирок этганлар, яқинлари, курсдошлари шоирнинг ижоди ҳақида сўз юритди. Қайд этилганидек, Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи ўзбек шеърияти ривожига катта ҳисса қўшган. Ижодини эса 60 йиллардан бошлаган. “Карвон йўли”. “Акс-садо”, “Тасвир”, “Хотирот”, “Кўзлар”, “Қайтиш”, “Сабр дарахти”, “Сукунат”, “Тавба”, “Сўнгги видо” каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Шоир фаолияти давомида Байроннинг “Манфред”, Нозим Ҳикматнинг “Инсон манзаралари”, Карло Каладзенинг “Денгиз хаёли” каби асарларини ўзбек тилига таржима қилган.  

[gallery-13737]

– Бу каби учрашувлар ёшларни адабиётга яқинлаштиради. Шоирнинг ижодини ўрганишга замин тайёрлайди, – дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Зулфия Мўминова. – Энди бу ижодкор ҳам иккинчи ҳаётини яшаяпти, деб ўйлайман. Мухлислар шоирнинг 80 йиллигини жуда кўтаринки кайфиятда кутиб оляпти. Улар орасида вилоят ёшларининг кўплигидан хурсандман. Тадбирда мактаб ўқувчилари Р.Парфининг шеърларидан ўқиб берди.  

А.Мусаев, Д.Эрназаров,(сурат), ЎзА мухбирлари.