Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таниқли фан ва маданият арбобларининг оилаларига давлат мукофотлари топширилди
11:27 / 2025-08-28

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан вафотидан сўнг бир гуруҳ таниқли олим, ёзувчи ва шоирлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб Вали Ғафуров, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим, таржимон Тўхтасин Жалолов, фан арбоби, жадидшунос олим Бегали Қосимов, халқ шоири Қуддус Муҳамедов (Қуддус Муҳаммадий), халқ шоири Турсунали Парфиев (Рауф Парфи), Фанлар академияси академиги, адабиётшунос олим Алибек Рустамов (Алибек Рустамий), халқ шоири Муҳаммаджон Юсупов (Муҳаммад Юсуф) “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. 

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева давлат ва жамоатчилик вакиллари билан бирга уларнинг оила аъзолари хонадонларида бўлиб, мукофотларни топширди.

Ташриф давомида мукофотланганларнинг яқинларига Ўзбекистон илм-фани, адабиёти ва маданиятини ривожлантириш, жамиятда меҳр-оқибат, адолат ва маънавий юксалиш тамойилларининг қарор топишига қўшган ҳиссаси учун чуқур ҳурмат ва миннатдорлик билдирилди.

Ўз навбатида, уларнинг оила аъзолари мамлакат Президентига ушбу улуғ зотларнинг меҳнати ва хизматлари юксак баҳолангани, мамлакатимизда аждодлар хотирасига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётгани учун ташаккур билдирди.

Н.Абдураимова,

ЎзА