Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таниқли ижодкор Тошпўлат Аҳмад
19:16 / 2019-12-23

Тошпўлат Аҳмад​ ўзбек журналистикаси ривожига катта ҳисса қўшган ижодкор ўзининг тўғрисўзлиги ва ҳалоллиги билан ажралиб турарди.


Тошпўлат Аҳмад​ ўзбек журналистикаси ривожига катта ҳисса қўшган ижодкор ўзининг тўғрисўзлиги ва ҳалоллиги билан ажралиб турарди.

Тошпўлат Аҳмад 1942 йил 13 декабрда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Самарқанд давлат университетини тамомлаган (1964). Турли йилларда Самарқанд вилоят газетаси адабий ходими, “Бухоро ҳақиқати” вилоят газетаси адабий ходими, таржимони, бўлим мудири, Бош муҳаррири бўлиб ишлаган.

“Бухоро юлдузи”, “Қасам ва қасос”, “Ўғлингман, ҳаёт”, “Қалбнинг оппоқ гавҳари”, “Очиқ эшик”, “Минорлар ва чинорлар”, “Ойдин хаёллар”, “Табассум боғи”, “Аҳли муслим меҳроби”, “Иймон қалъаси”, “Фиғон”, “Шарқ тумори”, “Чорбакр”, “Бухоронома”, “Гавҳари жоним”, “202 атиргул”, “Қутлуғ остона”, “Шарқ гавҳари”, “Қалам ва алам”, “Наврўзингдан ўргилай”, “Саждагоҳ” китоблари муаллифи.

Тошпўлат Аҳмад таржимон сифатида Жалол Икромийнинг “Қора қузғунлар” романини, шунингдек, Расул Ҳамзатов, Владимир Солоухин, Аветик Исаакян, Ованес Шероз, Лойиқ Шерали, Аҳмад Мухтор сингари шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

У Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими (1990). “Меҳнат шуҳрати” (1998) ва “Эл-юрт ҳурмати” (2007) орденлари соҳиби, “Олтин қалам” Миллий мукофоти совриндори бўлган.