Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таниқли актриса Марям Ёқубова ҳақида китоб чоп этилди
11:29 / 2019-12-25

“Ғафур Ғулом” номидаги нашриёт-матбаа ижод уйи афсонавий ўзбек актрисаси Марям Ёқубова ҳаёт йўллари акс этган “Даврим ва даврам” китобини нашр этди.


“Ғафур Ғулом” номидаги нашриёт-матбаа ижод уйи афсонавий ўзбек актрисаси Марям Ёқубова ҳаёт йўллари акс этган “Даврим ва даврам” китобини нашр этди.

Кўпчилик учун Марям Ёқубованинг санъатга кириб келиши қизиқ. Айнан ушбу китобда актрисанинг шу ва ҳаётига доир бошқа қизиқ маълумотлар келтирилган. Болалиги, оиласи, Бухоро амири саройидаги ҳаёти, Москвада таҳсил олиши, замонасининг машҳур тарихий шахслари Максим Горький, Файзулла Хўжаев, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Мақсуд Шайхзодалар билан учрашувлари билан бир қаторда театр ва кинодаги сермаҳсул фаолияти батафсил тасвирланган.

Китоб актрисанинг қизи Тамара Ёқубова томонидан оққа кўчирилган бўлиб уни журналист Назокат Азим ўзбек тилига таржима қилган. Тўплам замонавий кўринишга эга бўлиб, у Наби Жалолиддин муҳаррирлигида чоп этилган.