Танқидга жавоб қайтариш керакми?
Бу саволга шубҳаланадиганлар учун батафсил жавоб беришга ҳаракат қиламан, қолаверса раҳбарга тушунтириш учун далиллар мавжуд бўлиши керак.
Агар ижтимоий тармоқларда бирор компанияга нисбатан бўлган танқид ёки ёмон муносабат эътиборсиз қолдирилса, осмон узилиб ерга тушармиди? «Ит ҳурар карвон ўтаверар», яъни компания ўзининг молиявий ютуқлари, юқори савдоси ва акционерларнинг фойдаси ила ўз фаолиятини давом эттираверади. Ўша ижтимоий «жонзотлар» нима ҳам қила олишар эди? – Бу каби саволларни менга кўп беришади, дейди Темур Асланов.
Бу саволга шубҳаланадиганлар учун батафсил жавоб беришга ҳаракат қиламан, қолаверса раҳбарга тушунтириш учун далиллар мавжуд бўлиши керак.
Ушбу мақолада, биз салбий томонларни кўриб чиқмаймиз, аксинча фақат мижозлар изоҳларини кўриб чиқамиз. Хусусан, ушбу изоҳни ҳақиқатдан ҳам сизнинг компаниянгиз билан ҳамкорлик қилган, сиздан бирон нарса сотиб олган ёки ҳеч бўлмаганда сотиб олиш учун ҳаракат қилган шахснинг изоҳини кўриб чиқамиз.
Ва ниҳоят, у сиз билан мулоқотдан сўнг салбий истеъмолчи тажрибасига эга бўлди ва бу ҳақда ижтимоий тармоқлар ёки сайтларда баён этди. Сиз эса унга жавоб бермасликка қарор қилдингиз ва нима бўлишини кузатмоқчисиз.
Сизга бир-биридан мустақил равишда ривожланиши ёки ёппасига амалга ошиши мумкин бўлган 7 сценарийни таклиф этаман.
1. Мижоз яна ёзади.
Агар мижоз шарҳ ёзган бўлса ва унга жавоб қайтарилмаса, муаммо ҳал қилинмаса, у тинчланмайди ва бу ҳолатни унутмайди. Ахир у муаммога дуч келгани учун ёзган, хусусан, унга сифатсиз маҳсулот сотилган ёки сифатсиз хизмат кўрсатилгани учун.
Бу ҳолатда мижозга жавоб қайтарилмаса, у ўзиникини таъкидлайверади, яъни ҳар сафар янги ва янги танқидий фикрларни қўшиб ижтимоий тармоқларда сиз ҳақингизда ёмон фикрлар ёзаверади. Ундан ташқари, у сизнинг бошқа саҳифаларингизни ҳам топиб у ерга ҳам изоҳ қолдиради.
Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги турли жамият ва гуруҳ саҳифаларига ҳам ёзаверади. Вақт ўтган сайин бу муаммони ҳал қилиш қийин кечади.
2. Мижоз кетади. Кетганда ҳам ёмон кетади.
Агар сиз жавоб бермасангиз ва масалани ҳал қилмасангиз, мижоз сизни тарк этади. Ўз мижозлари ҳақида ғамхўрлик қилмайдиган компанияга пул тўлашнинг нима кераги бор? Мижоз эшикни қаттиқ ёпганча кетади ва кенгроқ изоҳларни ҳар жойда ёзиб қолдираверади. Қолаверса, сиз ҳақингизда ижтимоий тармоқларда эслатилганда, у ҳар доим танқид ёзаверади. Шунингдек, ўзингизнинг ёзган постларингиз тагида ҳам унинг изоҳи албатта учрайди.
3. Потенциал мижозларингиз сиздан юз ўгиришади ва сиз томон боришмайди.
Сиздан ул-бул нарса сотиб олишни ўйлаб турган инсонлар, ўзларига “Тўхта!" дейишади. Шу ишга қўшилмаганим ҳам яхши бўлди, сабаб улар мижозларнинг муносабатига бефарқлик қилишмоқда. Агар менда ҳам муаммо бўлиб қолса-чи, мени ҳам мижозлар инкор этишади.
Танлаш жараёнида мижозлар тортинчоқ ва ҳиссиётли бўлади. Уларни ҳатто майин шамол эсиши ҳам хижолатга солади, жавобсиз қолган танқид эса бундан ҳам ортиб тушади.
Бир нарсани тушуниб етиш кера-ки, оддий танқид эмас, аксинча жавобсиз қолган ёки тўғри берилмаган жавоб ҳақида гап кетмоқда. Агарда танқидга тўғри муносабатда бўлганингизни ва бу бўйича чоралар кўрганингизни мижоз ҳис қилса, у сиздан қочмайди, аксинча, сиз томон талпинади. Мижоз биринчи маротаба нарса харид қилаётган эмас ва у ҳамма ҳам хато қилиш мумкинлигини билади. Фақат ҳамма ҳам ўз хатоси тўғриламайди.
4. Изоҳга рақобатчингиз жавоб бериши мумкин.
Aгар у ақлли ва эҳтиёткор бўлса, мижозларни эътиборсиз қолдирганингизни кўради ва уларни ўзи томон оғдиришга ҳаракат қилади.
У изоҳларни кўриб, қуйидагиларни ёзади: “Aгар Х компанияси мижозларга қизиқиш билдирмайдиган бўлса, келинг, менга мурожаат қилинглар! Мен сизни меҳр ва диққат билан ўраб оламан, барча муаммоларни ҳал қиламан ва доим алоқадаман "- ва мижозлар у томон талпинишади.
5. Флешмоб бошланиши мумкин
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сизга кўплаб изоҳлар ёзилганлигини ва сиз уларга жавоб бермаётганлигингизни кўришади. Ижтимоий фаоллиги ва адолат туйғуси юқори бўлган одам топилиб, барчани сизга оммавий бойкот эълон қилишга чақиради, сизга қарши хештег ишлаб чиқиб, мижозларингизни, пулингизни ва сизни обрўсизлантирадиган флешмобни бошлайди.
6. ЖФE мавзуни илғаб олади
Aгар сиз аниқ даъволар билан қолдирилган кўплаб изоҳларга жавоб бермасангиз, сизни кутадиган кейинги мумкин бўлган ноқулайлик - ЖФE ушбу мавзуга қизиқиши мумкин. Яъни жамоатчилик фикри етакчиси. Ижтимоий тармоқларда мавзуларни яхши ёритадиган машҳур блогер.
Тўрабек Тўраев таржимаси