Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таъмирталаб спорт зал замонавий қиёфа касб этди
10:50 / 2022-08-05

Фарғона шаҳар Беруний маҳалласи ҳудудидаги Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалининг спорт зали таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан 200 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига мазкур иншоот қайта реконструкция қилиниб, маҳалла ёшлари учун фойдаланишга топширилди. Эндиликда ёшлар бўш вақтини спорт мажмуасида ўтказиб, спортнинг таэквондо, каратэ, кураш ҳамда гимнастика турлари билан шуғулланиб, баркамол шахс бўлиб улғаяди.

– Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси асосидаги саъй-ҳаракатлар бутун юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёзмоқда. Маҳалламиздаги бу спорт залида барча шароитларнинг муҳайё этилиб, биз ёшларга топширилгани Мустақиллик байрами арафасида чинакам совға бўлди, – дейди Беруний маҳалласидаги ёшлар етакчиси Фарруҳ Турдалиев.

Дарҳақиқат мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида янги қиёфа касб этган спорт иншоотининг фойдаланишга топширилганлиги ёшларга муносиб туҳфа бўлди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари Қ.Қирғизалиев, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари А.Салихов ва бошқалар бу каби спорт иншоотлари ёшларни соғлом ва баркамол авлод бўлиб вояга етишларига хизмат қилишини таъкидлади.

 

М.Сулаймонов, ЎзА