Таъмирлаш-тиклаш ишларига ҳарбийлар жалб этилди
Бухоро вилояти Олот туманида табиий офат оқибатларини бартараф этиш, аҳолига етказилган зарарни тиклаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бухоро вилояти Олот туманида табиий офат оқибатларини бартараф этиш, аҳолига етказилган зарарни тиклаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Табиий офат талафотларини бартараф этиш мақсадида Мудофаа вазирлигидан 500 нафар, Миллий гвардиядан 100 нафар, Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 60 нафар ҳарбий хизматчилар жалб этилган. Туманнинг деҳқон бозори, ижтимоий объектлари ва маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хонадонларда тозалаш, таьмирлаш-тиклаш ишлари давом этмоқда.
Ҳудудда ҳарбий хизматчилар таркибидан 23 та объектларда яъни 6 та мактаб, 1 та мактабгача таълим муассасаси, 5 та қишлоқ врачлик пункти, туман шифохонаси, Бунёдкор, Ганжи-Чандир, Ёшботир, Пахтакор, Хидрили, Халифа ва Маърифат маҳалла фуқаролар йиғинларида, туман ёшлар иттифоқи биноси, қишлоқ хўжалиги коллежи ва 1 та кўп қаватли турар жой биносида тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Туманнинг талофат етказилган объектларини таъмирлаш учун шифер, тахта, профнастил, ойна олиб келинди. Қурилиш материалларидан туманнинг 8 та маҳалласига тарқатилди.

Туман Зарғали қишлоқ АТС дан Қоракўл тумани оралиғи линиясини боғловчи алоқа кабели демонтаж қилинди. Яроқсиз ҳолга келган 40 та сим ёғоч олиб ташланди ва янгисига алмаштирилди. Уяли алоқа компанияларининг 2 та антенна мачталари тикланди. Натижада мачтага “Uzmobile”, “Ucell” ва “Beeline” компаниялари антенналари ўрнатилди.
Ҳозирда иккала туманда “Ўзбектелеком” акциядорлик жамияти ходимлари билан биргаликда мобиль алоқа тизими ва алоқа мачталарини тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.
Туманда 75 та ишдан чиққан алоқа устунлари ва 5000 метр яроқсиз эски алоқа линияси демонтаж қилиниб янгисини ўрнатишга тайёрланди.
“Ucell” ва “Beeline” мобиль алоқа компанияларининг 2 тадан, “UMS” алоқа компаниясининг 1 та база станциялари (алоқа мачталари) таъмирланиб монтаж қилинди.
Қоракўл туманида 40 та яроқсиз устунлар ва 10 км эски кабеллар демонтаж қилиниб 1 та “Uzmobile” компаниясининг 1 та база станцияси (алоқа мачтаси) таъмирланди ва монтаж қилиниб ишга туширилди.
Олот тумани касб-ҳунар коллежи биноси устига янги мачта ўрнатилди. Туман ҳокимлигининг биноси устидаги мачтага “UMS” компаниясининг антеннаси ўрнатилди. Олот тумани ва Қоракўл туманини боғловчи алоқа линиясидаги 8000 м телефон кабели, 30 000 м пўлат сим, 15 дона сим ёғоч яроқсиз ҳолга келгани сабабли олиб ташланиб янгисига алмаштирилди.
Мудофаа вазирлиги ҳамда ҳамкорликдаги бўлинмалар ўртасидаги алоқани ўрнатиш мақсадида 16 дона портатив радиостанциялар тарқатилди.
Тумандаги газ тармоқларини таъмирлаш учун 43 нафар мутахассисдан иборат 8 та ишчи бригадалари тузилди. 15 та маҳалла фуқаролар йиғинлари марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.