Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таъминотчи корхонага 42,3 миллион сўм қарздорлик ундириб берилди
10:51 / 2026-01-06

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ҳамда унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан суд ҳужжатларига асосан белгиланган солиқ, кредит, коммунал хизматлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлашни пайсалга солаётган жисмоний ҳамда юридик шахслардан қарзларни ундириш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

Избоскан туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан даъвогар Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига Балиқчи туманидаги қарздорлиги бўлган “Аббосбек сархадлари” фермер хўжалигидан фойдаланилган электр энергияси учун 42,3 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор фермер хўжалигидан Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига 42,3 миллион сўм қарздорлик ундирилиб, таъминотчи корхонага ўтказиб берилиши таъминланди.

Ф.Убайдуллаев, ЎзА мухбири