French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тамбов шаҳрида ишлаш мақсадида борган юртдошларимизнинг муаммолари ҳал этилди
11:07 / 2021-06-03

Россия Федерациясининг Тамбов шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат келиб тушган.

Мурожаатга кўра, иш берувчи томонидан берилган ваъдалар бажарилмаган, яъни, ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари амалга оширилмаган, ойлик иш ҳақи кам тўланган, Россиядаги иш жойига етиб бориш учун авиачиптага 1200 АҚШ доллари талаб қилинган. Юртдошларимизнинг паспортлари олиб қўйилган.

Мурожаат бўйича масала жойида бориб ўрганилди, иш берувчи билан музокаралар олиб борилиши натижасида фуқароларимизнинг паспортлари олиб берилди. Шунингдек, улар ҳеч қандай қарз ёки муаммосиз мазкур ишхонадан чиқиб кетди.