English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
13:39 / 2023-08-28

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда фуқаро бошқарувидаги «Дамас» русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Унга хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон акциз маркаси бўлмаган  4 минг 500 қути тамаки маҳсулоти ортилгани маълум бўлди.  

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу тумандаги хонадонлардан бири кўздан кечирилганида, хонадон эгалари томонидан сақланиб келинган, жами 135 минг 820 қути тамаки маҳсулотлари борлиги фош бўлди.  

Натижада ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари ҳамда рақамли маркировка кодлари, шунингдек, божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 1 миллиард 824 миллион сўмлик, 30 турдаги 140 минг 320 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

ЎзА