Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тамаки маҳсулотининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
19:49 / 2022-07-17

Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, тамаки маҳсулотларининг импорти амалга оширилганда акциз маркалари билан қадоқланиши назарда тутилган.

Айрим “уддабурон” шахслар томонидан қонунчилик талабларини четлаб ўтиб, божхона тўловларидан қочиш мақсадида қинғир йўллар билан олиб кирилган тамаки маҳсулотларининг республикамиз ҳудудида ноқонуний айланмада бўлиши ҳолати фош этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Р.У чет давлатда ишлаб чиқарилган, божхона назоратидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва акциз маркалари билан қадоқланмаган жами 270 қутида “ESSE CHANGE”, “MOND”, “MILANO” номли тамаки маҳсулотларини тадбирга жалб қилинган “шартли ҳаридор”га сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири