Тамаки маҳсулотининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Айритом” чегара божхона пости орқали мамлакатимиз ҳудудига кириб келган юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида ҳайдовчи 172 қути тамаки маҳсулотини ғайриқонуний олиб ўтаётгани аниқланди.
Кўрик чоғида автотранспорт воситаси кабинасининг ётоқ жойларига акциз маркасисиз хуфиёна тарзда яширилган йирик миқдордаги сигарет борлиги маълум бўлди.
Яна бир ҳолатда эса “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси ҳудудидан чиқаётган юртдошимиз белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда устидаги кийимларининг қорин ва бел соҳасига 86 қути сигарет маҳсулотини яшириб, ноқонуний олиб ўтишга урингани фош этилди.
Айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари терговга қадар текширув ишларини олиб бормоқда.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири