Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тамаъгирлар ушланди
11:06 / 2020-02-09

Ички ишлар органлари томонидан фуқаролар мурожаатлари асосида таъмагирларни фош этиш ва ушлаш операциялари давом этмоқда.


Ички ишлар органлари томонидан фуқаролар мурожаатлари асосида таъмагирларни фош этиш ва ушлаш операциялари давом этмоқда. 

Ички ишлар вазирлигига Н.О. исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзини Олмазор тумани ҳокимлигининг ходими, деб таништирган Бекзод исмли шахс туман ҳудудидан автомашина ювиш шохобчасини бизнесини юритиш учун ер олиб бериш учун туман ҳокимининг қарорини чиқариб бериш эвазига таъмагирлик қилаётганини маълум қилди. 

Бекзод ҳокимлик масъул ходимларига бериш учун 5.000 АҚШ доллари ва давлат божи учун 600 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, шундан давлат божи учун 600 АҚШ доллари олганлигини ва қолган 5.000 АҚШ доллари ҳисобидан олдиндан 800 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

Мазкур аризага асосан, шу куни ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи фуқаро У.Б. Шайхонтоҳур туманидаги “Беруний” метро бекати яқинида аризачидан 800 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Фуқаро И.Н. эса ўз аризасида Зангиота тумани “Ёшлик” МФЙ раиси деб таништирган “Маҳмуд” исмли шахс мазкур маҳалла ҳудудидан 16 сотих ер майдони учун туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига олдиндан 16.000 АҚШ доллари ва қарор чиққандан сўнг яна 16.000 АҚШ доллари, жами 32.000 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

Мазкур аризага асосан, шу куни ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Зангиота тумани “Чиғатой оқтепа агро” муқобил машина трактор парки раҳбари С.М. хизмат хонасида ариза муаллифи И.Н.дан 16.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасидан маълум ққилишларича, ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.