Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таъмагир маҳалла раиси суд залидан қамоққа кетди
14:35 / 2020-10-19

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа тайинлаб бериш эвазига таъмагирлик йўли билан пора талаб қилган маҳалла раиси қамалди.


Фарғона вилояти Ёзёвон туманида икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа тайинлаб бериш эвазига таъмагирлик йўли билан пора талаб қилган маҳалла раиси қамалди.

Эл-юрт ўртасида обрў топиш осон эмас, аммо уни тезда йўқотиб қўйиш ҳам мумкин. Ёзёвон туманидаги “Такалик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасида ишлаган Рустамжон Мадаминов ёш бўлсада маҳалла аҳолиси унга ишонч билдирган эди. Айниқса, кейинги пайтда маҳалла оқсоқолининг ваколатлари анча кенгайиб, зиммасидаги масъулият ҳам ортганди. Аммо у халқ дарди билан яшаш, муаммоларини ҳал этиш ўрнига таъмагирлик йўлини тутди.

Шу маҳаллада яшовчи Г.Сотволдиева фарзанди учун икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олиш борасида мурожаат қилади. Маҳалла раиси бундай вазиятда нафсининг қулига айланди. Унинг амакисидан нафақа тайинлаб бериш эвазига 450 минг сўм пул талаб қилди. Пулни бермаса бола парвариши учун нафақа ололмаслигини айтади. Ваҳоланки, Г. Сотволдиевага фарзанди учун нафақа тайинлаш қонуний бўлиб, унинг турмуш даражаси ҳам оғир эди. 

Раисга бериш керак бўлган бир ойлик нафақа пули рўзғори учун асқотарди. Амакиси ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилди. Ўтказилган тезкор тадбирда маҳалла фуқаролар йиғини раиси талаб қилган 450 минг сўм пулни олаётган вақтда далилий ашё билан ушланди.

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, адолатли ҳукм ўқилди. Р.Мадаминовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан Жиноят Кодексини 45, 57-моддаларини қўллаб, уч йил моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, уч йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга қўлланилган гаров эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залидан қамоққа олинди.