French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълимни такомиллаштиришга кўмак​
21:12 / 2020-02-04

Америкалик мутахассис, Вермонт штатининг Charlotte Central мактаби тренери Аллан Миллер юртимизда халқ таълими тизимини янада такомиллаштиришга ҳисса қўшмоқда.


Америкалик мутахассис, Вермонт штатининг Charlotte Central мактаби тренери Аллан Миллер юртимизда халқ таълими тизимини янада такомиллаштиришга ҳисса қўшмоқда.

Аллан Миллер АҚШнинг Fullbright дастури доирасида жалб этилган бўлиб, Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида фаолият юритаяпти.

Мутахассиснинг малака ошириш машғулотлари 28 январь – 7 март кунлари бўлиб ўтади. У STEAM ёндашув ва халқаро баҳолаш дастурлари доирасида тренерларни тайёрлаш учун семинар-тренинг ва маҳорат дарслари ўтади.

STEAM таълим технологияси мактаб ўқувчиларини янгича ўқитиш методикаси бўлиб, анъанавий ўқитиш методикасидан фарқли ҳисобланади. У ўқувчиларни бир вақтнинг ўзида технология, муҳандислик, тасвирий санъат, математика бўйича ўқитишга мўлжалланган. STEAM фан бўйича эмас, балки мавзулар бўйича интеграциялашган ўқитиш тизимидир. Аллан Миллер фикрига кўра, STEAM таълими, деганда амалий машғулотлар ёрдамида илмий-техник билимларни реал ҳаётда қўллаш тушунилади.

Семинар-тренинглар доирасида америкалик мутахассис STEAM ёндашув асосида дарсларни ташкил этиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашади, маслаҳатлар беради ва тажриба алмашади.

Мазкур лойиҳага вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари жалб этилган.