Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълимга сарфланган сармоя бесамар кетмайди
11:48 / 2022-06-22

Таълимга сарфланган сармоя келажакда, албатта ўзининг ижобий натижасини беради.

Бугун Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан таълим-тарбия соҳасига қаратилаётган эътибор, хусусан нодавлат таълим муассасалари фаолиятининг такомиллаштирилиши ва сонининг кўпайиши келажак авлоднинг сифатли таълим олишига хизмат қилмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги “Al Khorazmiy School” масъулияти чекланган жамияти шулардан биридир. Ҳозирда 3 нафар фуқаро иш билан банд бўлган Ғузор тумани “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган мазкур ўқув маркази лойиҳасининг умумий қиймати 800 миллион сўмни ташкил этади. Шундан мижознинг лойиҳадаги ўз маблағи 300 миллион сўмни ташкил этса, “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан 500 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилган.

[gallery-7660]

– Ўқув марказимизга 3-11 синфгача бўлган ўқувчилар қабул қилинади ва математика, инглиз тили ва мантиқий фикрлаш фанлари бўйича чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади, – дейди ўқув маркази иш юритувчиси Элёр Бозоров. – Ҳозирги кунда 500 нафардан ортиқ ўқувчи ўқийди. 50 нафардан ортиқ кам таъминланган оила фарзандларини бепул ўқитяпмиз. Натижаларимизга келадиган бўлсам, ўтган йили 200 нафардан ортиқ ўқувчиларимиз олий таълим муассасаларига қабул қилинди. 11 нафар ўқувчимиз Қарши шаҳридаги Президент мактабига, 1 нафари Тошкент шаҳридаги Ал-Хоразмий мактабига қабул қилинди.  Келгусида ҳали режаларимиз кўп. Хусусан, инглиз тили бўйича IELTS курсларини ташкил қилишни мўлжаллаяпмиз.

Ўлмас Баротов, 
Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.