French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълимга оид махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
10:33 / 2025-08-07

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациядан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомда: 

таълим ташкилотларини комплекс ва таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказишда ички ва ташқи баҳолашни ташкил қилиш; 

таълим ташкилотларида хавфни таҳлил қилиш ва мониторинг ўтказиш орқали таълим сифати самарадорлигини ошириш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш жараёнларини ташкил этиш тартиби белгилаб берилган. 

Қарорга кўра, янги ташкил этилган таълим ташкилотлари ва махсус давлат аккредитациясидан ўтган таълим дастурлари биринчи комплекс давлат аккредитациясидан ўтказилгунга қадар давлат аккредитациясидан ўтган ҳисобланади. 

Амалдаги таълим дастурлари таълим ташкилотининг мурожаатига кўра навбатдаги комплекс давлат аккредитациясига қадар ёки мазкур ташкилотни комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш даврида махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади. 

Таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш даврида нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг соҳавий рўйхатида биринчи 300 таликдан ўрин олган ёки Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган халқаро, хорижий ва нодавлат аккредитация ташкилотлари реестрига киритилган халқаро аккредитация ташкилотлари томонидан халқаро аккредитациядан ўтказилган таълим дастурлари тегишли мезонлар бўйича ижобий баҳоланган деб ҳисобланади. 

Шунингдек, мазкур қарор билан таълим ташкилотлари таркибида уларнинг белгиланган штатлари доирасида таълим сифатини таъминлаш бўлимлари ташкил этилади. 

2025 йил якунига қадар “Аккредитация” платформаси ишлаб чиқилиб, ишга туширилади ҳамда вазирлик ва идораларнинг мавжуд ахборот тизимларига интеграция қилинади.

ЎзА