ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугунги кунда таълим тизими янгича ёндашувлар асосида ривожланмоқда. Бу борадаги ислоҳотлар натижасида Фарғона вилояти Фурқат туманидаги ихтисослаштирилган мактаб жамоаси ҳам катта ютуқларга эришди.
Мазкур мактаб ўқувчилари жорий ўқув йилида учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган республика “Топ – 10” мактаблари қаторига кирди. Мактаб директори Нурбек Қодиров таълимдаги бу натижани “таълимга эътиборнинг ширин меваси” деб атаб, педагогларнинг билим беришдаги фидойилиги ва янги авлодни тарбиялашдаги масъулиятини алоҳида эътироф этди.
Ҳозирда мактабда 245 нафар ўқувчига 28 нафар малакали педагог таълим бермоқда, уларнинг 20 нафари олий тоифали мутахассислардир. Шунингдек, мактаб биносида модернизация ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мактаб жамоасининг эса мамлакатимиз таълимидаги улкан ўзгаришлар ҳамда имкониятларни яқиндан ҳис этиб, янада сифатли таълим беришга интилаётгани қувонарли.
[gallery-25761]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА