Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълимдаги ҳамкорлик самаралари
18:09 / 2024-07-25

Корея аэрокосмик университетининг 15 нафар талабаси ва 2 нафар профессор-ўқитувчиси Тошкент давлат транспорт университетининг Авиация муҳандислиги факультети талабаларига маҳорат дарслари ўтказмоқда.

Белгиланган дастур доирасида Ўзбекистоннинг тарихий қадамжоларига саёҳат қилиш, икки мамлакат маданиятини ўрганиш ҳам режалаштирилган.  

Дастлаб меҳмонлар Транспорт университети ва талабалари билан танишди. “Ёзги мактаб дастури” доирасида “Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Ўқув-машқ маркази” МЧЖ фаолиятини кўздан кечирди. Таништирув мобайнида талабаларга ҳаво кемалари симуляторлари ҳамда қутқарув объектлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, университетда кореялик талабалар томонидан парапланда учиш, корейс миллий таомларини тайёрлаш ва дрон учириш бўйича мастер-класс ўтказилди. Машғулотларни икки университет талабалари биргаликда бажаргани аҳамиятли бўлди.  

[gallery-18421]

Дастур доирасида меҳмонлар Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюради. Унда кореялик профессор ва талабалар тарихий обидалар ҳамда қадамжоларни зиёрат қилади. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ёзги мактабнинг ташкил этилишидан мақсад нафақат илмий ва академик, балки тарихий, маданий ва туризмга боғлиқ ҳамкорликни кенгайтиришдир.  

Маълумот учун, август ойида Транспорт вазирлиги ҳомийлигида Транспорт университети талабалари Корея аэрокосмик университетига боради. Университетлар ўзаро ҳамкорликда учувчилар тайёрлашни йўлга қўяди. Бу илк қадам жорий йилдан амалга оширилади.  

Шоҳсанам Муҳаммаджонова,  

Тошкент давлат транспорт университети матбуот котиби.  

ЎзА