Таълимда сунъий интеллектни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди
Бугунги кунда таълим сифати ва самарадорлигини оширишда технологиялар, хусусан сунъий интеллект замонавий билим бериш жараёнининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан мутахассислар билан фикр алмашиш, хорижий тажрибаларни ўрганиш ва интеграция қилиш таълим тизимини ривожлантиришнинг муҳим омили саналади.
Бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малaкасини ошириш институтида “Таълим жараёнида сунъий интеллектнинг ўрни” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Тадбирда Малайзиянинг Tun Husayn Onn университетининг тилларни ўқитиш факультети декани, профессор Азми Абдул Латифф ҳамда университет катта ўқитувчиси Зайнал Абидин Саяди иштирок этди.
Семинарда таълим тизимида сунъий интеллект технологияларини қўллашнинг назарий ва амалий жиҳатлари, замонавий рақамли воситалар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш ҳамда хорижий тажрибаларни интеграция қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Н.Раҳмонова, ЎзА