ФОТОРЕПОРТАЖ
Урганч давлат педагогика институтида Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни муносабати билан “Глобал ва миллий стандартлар асосида таълимда сунъий интеллект ва рақамли технологияларни татбиқ этиш: имкониятлар ва хавф-хатарлар” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Мазкур анжуманда маҳаллий ва хорижий олимлар, соҳа мутахассислари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этиб, таълим жараёнига сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жорий қилишнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашди.
[gallery-27787]
Тадбир давомида замонавий таълим платформалари, рақамли воситалардан самарали фойдаланиш, сунъий интеллектнинг таълим сифатини оширишдаги ўрни ва бу жараёнда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар муҳокама қилинди.
Анжуман якунида хорижлик ҳамкорлар халқаро илмий-амалий анжумандаги фаол иштироки учун тақдирланди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА