Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълимда сифат ва самарадорлик янада юксалади
17:08 / 2024-10-18

Олий Мажлис қуйи палатаси депутатлигига номзод Мадина Баратова ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзоди кўрсатилган Фармон Аминовнинг Бухоро вилояти Когон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимида сайловчилар билан ўтказган учрашувида ЎзЛиДеП сайловолди дастуридан ўрин олган ва таълим соҳаси ходимларига тааллуқли бўлган энг муҳим мақсад ва вазифалар хусусида сўз борди.

Учрашувда, партиянинг сайловолди дастуридаги мамлакатимиз миқёсида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини икки баробар ошириш, умумий ўрта таълим мактабларида 153 мингдан ортиқ синф раҳбарлари учун тўланадиган маблағ миқдорини кўпайтириш, 2030 йилга қадар қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрнини яратиш, таълим сифатини тубдан яхшилаш каби масалалар муҳокама қилинди.  

Шунингдек,  нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сонини икки баробарга ошириш, давлат ташкилотларидан мустақил бўлган ва холисона баҳолайдиган нодавлат “таълим аудити” тизимини жорий қилиш, халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчиларнинг ўқитувчилари учун бериладиган мукофотлар ҳажми янада оширишга қаратилган таклифлар ёш авлод таълим-тарбиясида сифат ва самарадорликка эришишга даъват этди.  

Учрашувда таълим соҳаси ходимлари 27 октябрда ўтказиладиган сайловда фаол иштирок этишга ҳамда ЎзЛиДеП ва унинг номзодлари учун якдиллик билан овоз беришга чақирилди.  

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири.