English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Таълимда бошқарув” мавзусидаги семинар-тренингларга старт берилди
17:10 / 2023-05-26

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Таълимда бошқарув” мавзусидаги семинар-тренингларга старт берилди.

Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири, Тошкент шаҳар, вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда масъуллар иштирок этмоқда.

Тадбир аввалида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова сўзга чиқиб, бу каби тренингларнинг аҳамияти ҳамда таълимда бошқарувнинг тўғри йўлга қўйилгани нақадар муҳимлиги ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг, семинар-тренингларнинг амалий қисмига старт берилиб, вазир “мотивацион коучинг”ларни бошлаб берди. Унда ҳудудий раҳбарларнинг иш фаолиятини йўлга қўйиш, самарали бошқарув тизимини шакллантириш каби мавзуларда сўз борди.  

Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар учун шўъбаларга бўлинган ҳолда семинар-тренинглар бўлиб ўтди.  

Н. Усмонова, ЎзА