French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълимда аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидир
17:19 / 2024-03-01

Бугунги кунда мамлакатимизда катталар учун профессионал таълим ва кўникмаларни ривожлантириш бўйича дастурлар ҳаётга кенг жорий этилмоқда.

Бу соҳадаги илмий-амалий тадқиқотларни муҳокама этиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан "Хотин-қизлар ва эркакларнинг бутун ҳаёти давомида ўқиш имкониятларини рағбатлантириш: ютуқлар ва муаммолар" мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди. 

Ушбу семинарда юртимиз олим ва мутахассислари билан бирга хорижлик экспертлар ҳам қатнашди. 

Илмий семинарда бугунги глобаллашув даврида катталар учун таълим зарурлигидан келиб чиқиб, профессионал билим ва кўникмаларни ривожлантириш, ёшидан қатъи назар, эркаклар ва хотин-қизларнинг таълим олишини фаол қўллаб-қувватлаш, соҳадаги қулайликлардан аҳолини хабардор қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди. 

—Мамлакатимизда хотин-қизларнинг билим ва касбий кўникмаларини юксалтириш борасида кўплаб ижобий ташаббуслар ҳаётга кенг жорий этилмоқда, — деди Оила ва хотин-қизлар қўмитаси илм, фан инновацияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи, техника фанлари доктори, профессор Карима Норқулова. — Мазкур семинар давомида мавзуга оид имконият ва шароитларни иштирокчиларга етказишга ҳаракат қилаяпмиз. 

Семинарда “Ўзбекистонда фан ва узлуксиз таълим ривожида аёл ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлари ва имкониятлари”, “Ҳаёт давомида ўқитишда турли тилларни ўрганиш концепциялари (корейс тили мисолида)”, “Хорижий тажрибалар асосида Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассислари узлуксиз касбий малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш”, “Катталарни ўқитишда креатив таълим технологияларидан фойдаланиш: муаммо ва ютуқлар таҳлили” каби мавзулардаги маърузалар муҳокама этилди. 

Н.Усмонова, ЎзА мухбири