“Талимаржон ИЭС”нинг 1-энергоблогида таъмирлаш ишлари тугалланиб, ишга туширилди
Аввал хабар берганимиздек, кеча, 6 декабрь куни соат 20:32да “Талимаржон иссиқлик электр станцияси”да 800 мВтли 1-энергоблок технологик ҳимоя ишлаши сабабли носозлик ҳолати билан ўчган эди.
Аввал хабар берганимиздек, кеча, 6 декабрь куни соат 20:32да “Талимаржон иссиқлик электр станцияси”да 800 мВтли 1-энергоблок технологик ҳимоя ишлаши сабабли носозлик ҳолати билан ўчган эди.
Натижада Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида аварияга қарши автоматика тизими ишга тушиши орқали истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилиб, сўнгра энергетика тизимидаги мавжуд захира қувватлари ишга солиниши эвазига электр таъминотидан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш чоралари кўрилганди.
Миллий диспетчерлик марказига маълум қилинган маълумотларга кўра, “Талимаржон ИЭС” 1-энергоблоги 6 декабрдан 7 декабрга ўтар кечаси, яъни бугун соат 01:51 да ишга туширилган ҳамда электр энергия умумтизимига уланган.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ ахборот хизмати