“Талимаржон ИЭС” АЖда “яшил” станция сабаб 260 минг метр куб табиий газ иқтисод қилинди
“Талимаржон ИЭС” АЖда умумий қуввати 1,9 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси бунёд этилган. Бу эса станцияда ўз эҳтиёжи учун сарфланадиган электр сарфини “яшил” манба орқали қоплаш имкониятини бермоқда.
Рақамлар сарҳисобига кўра, станцияда жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида 1,4 миллион киловатт соат электр энергияси иқтисод қилинган. Бу 7 минг 221 та хонадонни бир ой давомида таъминлашга етадиган электр энергияси ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳозирга қадар 260 минг метр куб табиий газ иқтисодига ҳам эришилган.

Станцияда ўрнатилган умумий ҳажми 2800 литр бўлган 14 та қуёш сув иситиш қурилмалари орқали корхонанинг асосий ва ёрдамчи биноларига жорий йилда 4,1 минг Гкалдан зиёд иссиқлик энергияси етказилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, корхоналар фаолиятида қуёш электр станцияларини кенг татбиқ этиш муҳим аҳамиятга эга. Негаки, ишлаб чиқаришда иқтисодга эришиш ва экологик муаммоларни бартараф этишда бу яхши қарордир.
Н.Зиёдуллаева,
ЎзА