Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Талимаржон ИЭС” АЖ да иккита буғ-газ қурилмалари қурилмоқда
21:19 / 2023-06-14

Бу ҳақида “Талимаржон ИЭС” АЖ раҳбарияти ташаббуси билан вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкил этилган пресс-турда маълум қилинди.

Таъкидлаш лозимки айни пайтда “Талимаржон ИЭС” нинг умумий қуввати 1700 мегаваттни ташкил этади. 2004 йил 18 ноябрда 1-сонли 800 МВтли энергоблок ишга туширилган.  2016 йил 4-чорагида   2-сонли энергоблок яъни 450 МВтли  1-буғ-газ қурилмаси иш бошлаган.   2017 йил 1-чорагида 3-сонли энергоблок яъни 450 МВтли   2-буғ-газ қурилмаси ишга тушган. 2- ва 3-сонли энергоблоклар яъни 1-ва 2-буғ газ қурилмаларининг бошқаларидан фарқи ишлаб чиқариш жараёнида замонавий технологияларни қўллаш эвазига шартли ёқилғини 100 – 110 грамм кам сарфлайди.  

Айни пайтда корхонада йилига 7,2 миллиард киловатт соат электр-энергияси ишлаб чиқарилади. Ўзбекистон энергетика тизимига  220 ва  500 киловольт кучланишли  очиқ тақсимлаш қурилмалари орқали электр-энергияси узатилади. Шунингдек, Президентимизнинг 2020 йил 18 декабрдаги “Талимаржон ИЭС” АЖни умумий қуввати 900 мегаваттдан кам бўлмаган навбатдаги 2 та буғ-газ қурилмаларини қуриш билан кенгайтириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги  қарори асосида корхонада яна 2 та буғ-газ қурилмаси (энергоблок) қурилмоқда. Бу буғ-газ қурилмаларининг умумий қуввати 900 мегаватт. Бу лойиҳанинг умумий қиймати 944,87 миллион   АҚШ долларини ташкил этади.  

[gallery-12338]

Лойиҳа Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит маблағлари асосида  молиялаштирилмоқда. Бош пудратчилар Испания ва Япониянинг нуфузли компаниялари ҳисобланади. Янги инвестиция лойиҳаси Самарқанд ва Бухоро вилоятлари истеъмолчиларини, Қарши магистрал каналидаги еттита насос станциясини ва яна кўплаб аҳоли пунктларини ишончли электр-энергияси билан таъминлашга хизмат қилади. Буғ-газ қурилмалари ишга туширилгач, корхонада қўшимча 100-120 янги иш ўрни яратилади. Бу лойиҳани 2025 йилда якунлаш режалаштирилган.  

Шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларини тежовчи ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича ҳам “Талимаржон ИЭС” АЖда муайян ишлар амалга оширилмоқда. “Талимаржон ИЭС” АЖ объектларига шу кунга қадар 9 дона қуёш фотоэлектр станциялари монтаж қилинди. 8 донасининг умумий қуввати 18 кВт ва 1 донасининг қуввати 38 кВт жами 56 кВт. Шу кунга қадар ушбу фотоэлектр станцияларидан 126790 кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган ва ўз навбатида 13444 метр куб табиий газ, 46,95 миллион сўм иқтисод қилинган.  

Пресс-тур давомида журналистлар ва “Талимаржон ИЭС” АЖ раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди.  

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.