Тармоқ касаба уюшмаси томонидан таълим тизимида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди.
Фарғона вилоятидаги «Аҳмад Ал-Фарғоний дам олиш уйи»да ўтказилган мазкур мусобақада 100 дан ортиқ таълим ходимлари иштирок этиб, спортнинг стол тенниси, шашка, дартс турлари бўйича ўзаро куч синашди.
Тадбир аввалида сўз олган Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Лолахон Аҳмедова иштирокчиларга муваффақият тилади. Шунингдек, мусобақани ўтказишдан мақсад ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва саломатликни мустаҳкамлаш эканлигини таъкидлади.
— Бугун спорт мусобақаси жуда қизиқарли кечди, — дейди стол тенниси бўйича аёллар ўртасида ўтказилган мусобақада 1-ўринни қўлга киритган Мамлакатхон Худойқулова. — Бу ерда ҳам мусобақалашдик, ҳам ҳамкасбларимиз билан таълим соҳасида бўлаётган янгиликлар ҳақида фикрлашдик. Саломатлик инсон учун бебаҳо неъмат ҳисобланади. Шахсан ўзим спорт билан мунтазам шуғулланаман. Шу боис бўлса керак, ушбу мусобақада спортнинг дартс йўналишида ғолибликни қўлга киритдим.
Қизғин кечган мусобақада ғолиблар аниқланиб, уларга тармоқ касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди. Энг асосийси, байрам муносабати билан ўтказилган мусобақада ҳеч бир иштирокчи қуруқ қўл билан қайтмади. Барчага совғалар туҳфа этилди.
Шоҳсултон Тўхтаматов