Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Таълим ва касб - Сўнгги қўнғироқ 2021» халқаро таълим кўргазмаси ўтказилди
14:33 / 2021-05-16

Пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва “MyFAIR”, “My EXPO”, “ROSOBRAZOVANIE” НТM va “EVA CONSULTING” компанияларининг техник кўмагида «Таълим ва касб - Сўнгги қўнғироқ 2021» халқаро таълим кўргазмаси ташкил этилди.

Пандемия вақтида ўзбекистонлик абитуриентлар олий ўқув юртлари тўғрисида маълумот олиш учун Интернет-кўргазма, зоом-конференция ва бошқа онлайн воситалардан фойдаланишди. Бундан ташқари, www.myfair.events веб-сайтида ўтказилган онлайн кўргазмалар кўплаб абитуриентларга 2020 йилда ўз орзуларидаги таълим муассасаларини топиш имкониятини яратди. Ушбу кўргазма ҳам шундай тадбирларнинг давомидир.

- Ўқув кўргазмаларининг аввалги шаклда ташкил этилганидан хурсандмиз. Кўргазма ёрдамида талабалар ўзларига керакли университетни топиш ва шу йилнинг ўзида ўқишни бошлаш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлади. Экспозицияга ташриф буюрувчилар дунёнинг турли мамлакатларидаги халқаро олий ўқув юртлари билан танишиши мумкин. 

Тадбир гибрид шаклда ўтказилади, агар абитуриентлар керакли саволларни беришга улгурмаса, стенддаги ҚР коддан фойдаланган ҳолда университет тўғрисида маълумот олиши, шунингдек, университет қабул комиссиясига тўғридан-тўғри мурожаат қилиши мумкин, - дейди Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Асқаржон Ҳасанов.

Абитуриентлар Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларининг расмий вакиллари билан (МГИМО, МосПолйтеч, БСУИР, КИМEП, КФУ ва бошқа кўплаб ташкилотлар) бевосита мулоқот қилиш имкониятига эга бўлади. Ҳар бир абитуриент ўзи учун қизиқ бўлган йўналишдаги университетни танлаши, шунингдек, университет вакилларидан тўғридан-тўғри маслаҳат олиши мумкин бўлади.

Кўргазма давомида «ЭВА-Cонсултинг» компанияси ва «РОСОБРАЗОВАНИE» НТМнинг малакали мутахассислари абитуриентларга батафсил маълумотларни тақдим этишди ва ташриф буюрувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Файзулло Яҳёев, ЎзА