Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Таълим ва касб – 2023» халқаро кўргазмаси  
10:42 / 2023-04-14

Шу кунларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида «Таълим ва касб – 2023» xалқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Жойларда ташкил этилаётган тадбирларда замонавий методика бўйича таълим бериш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда. 

Кўргазмада абитуриентлар ўзлари учун дунёнинг 50 дан ортиқ етакчи университетларида ўқиш, иш қидираётганлар эса халқаро нуфузли компанияларда ишлаш имкониятлари билан танишиб, хорижда ёки мамлакатимиздаги халқаро ташкилотларда ишлаш бўйича таклифларни олмоқда. 

Шунингдек, мазкур кўргазма иш берувчилар ва университет вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, жумладан, Россия, Словакия, Туркия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа давлатларнинг халқаро таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистондаги хорижий олий таълим муассасалари филиаллари ва иш берувчилар учун ўзаро фикр алмашиш имкониятини яратди.

Гулноза Бобоева, ЎзА