Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Таълим ва касб – 2021” – абитуриентларни чорлайди
18:40 / 2021-11-13

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Таълим ва касб – 2021” халқаро кўргазмаси ташкил этилди.

 Унда “Россотрудничество”, Россия экспорт маркази, Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари масъул ходимлари, Зиёфорум, Россия экспорт маркази гуруҳига кирувчи экспорт кредити ва инвестицияларни суғурталаш агентлиги, Россия миллий ахборот маркази, хорижий ва маҳаллий олий ўқув юртлари вакиллари, экспертлар, абитуриентлар ҳамда ота-оналар иштирок этди.  

 Бўлажак талабаларни хорижий ва маҳаллий олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятлари билан таништириш ҳамда олий ўқув юртлари ўртасида тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган тадбирда таълим соҳасига оид турли хил кўргазма, давра суҳбати, хорижий тиллар бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди.  

[gallery-4635]

 –Маълумки, пандемия даврида ва ундан кейин ҳам кўплаб ўзбекистонлик абитуриентлар мавжуд олий таълим муассасалари ҳақида маълумот олиш мақсадида анъанавий кўргазмалар, конференциялар ва бошқа масофавий кўргазмаларда қатнашишган, –деди Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодиржон Абдуқодиров. – Хусусан, www.myfair.events веб-сайтида ўтказилган онлайн кўргазмалар кўплаб абитуриентларга ўзлари орзу қилган таълим муассасаларини топиш ва 2021 йилда рўйхатдан ўтиш орқали бир йилни бой бермаслик имконини берди.

Абитуриентлар учун бу йил ўзлари қизиққан университетни танлаш ва ўқишни бошлаш имконияти янада кенгаяди. Кўргазмага ташриф буюрувчилар дунёнинг турли мамлакатларидаги халқаро олий таълим муассасалари билан яқиндан танишишлари мумкин.  

Кўргазма давомида абитуриентлар тўғридан-тўғри хорижий университетларнинг расмий вакиллари билан мулоқот қилиш, ўзи қизиққан олий таълим муассасаси ва соҳасини танлаш, шунингдек, бевосита университетлар вакилларидан маслаҳатлар олиш имкониятига эга бўлишди.  

Жумладан, уларга экспертлар томонидан университет қабул кунлари, факультетлар, мутахассисликлар, ҳужжатларни топшириш муддатлари, таълим ва виза таъминотининг барча масалалари бўйича, ўқиш учун ариза топшириш ва танлаган олий таълим муассасаларига кириш жараёнини бошлаш ҳусусида маслаҳатлар берилди.

“Таълим ва касб – 2021” халқаро таълим кўргазмаси хорижий олий таълим муассасалари дастурлари билан яқиндан танишиш, қабул комиссияси вакиллари билан суҳбатлашиш ва кўплаб фойдали тавсиялар олиш учун ажойиб имкониятдир. Нуфузли халқаро олий таълим муассасаларида таълим олган талабалар тажриба ва билимга эга бўлиб, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш имкониятига эришадилар.  

 Мазкур кўргазма, республикамизнинг Самарқанд, Навоий, Буҳоро, Урганч ва Фарғона вилоятларида ҳам жорий йилнинг 24 ноябригача бўлиб ўтади.  

 Гулноза Бобоева, Оқил Ғуломов (сурат,  ЎзА