ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти “Баркамол авлод” болалар мактабида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан “Таълим ва ишлаб чиқариш” кўргазмаси ташкил этилди.
Уч кун давом этадиган кўргазма олий таълим муассасалари, профессионал таълим масканлари, ўқув марказлари, консалтинг хизматлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан ёшларни яқиндан таништириш ва уларни касбга йўналтириш мақсадига йўналтирилган. Унда республикамиздаги 17 та олий таълим муассасаси, 5 та ўқув маркази, 1 та консалтинг хизмати, 7 та касб-ҳунар мактаби қатнашмоқда.
[gallery-10979]
Кўргазмада иштирок этаётган 15 мингдан зиёд битирувчи олий таълим муассасалари фаолияти ва уларда тайёрланадиган мутахассисликлар бўйича батафсил маълумотга эга бўлмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА