Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди
17:00 / 2020-09-18

Келишувга кўра, хорижда таълим олиш истаги бўлган номзодларни танлаб олиш ва тайёрлашни икки томон биргаликда ташкил этади.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (PIIMA) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳужжат доирасида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ходимлари ривожланган мамлакатларда малака ошириши, тизимда фаолият юритувчи ўқитувчилар эса қисқа муддатли стажировкаларда билим ва кўникмаларини ошириш имкониятига эга бўладилар. Келишувга кўра, хорижда таълим олиш истаги бўлган номзодларни танлаб олиш ва тайёрлашни икки томон биргаликда ташкил этади.

Шунингдек, томонлар халқаро таълим ташкилотлари, хорижий мамлакатларнинг давлат тузилмалари ва нодавлат ташкилотлари билан алоқаларни йўлга қўйиш, уларни таълим соҳасида ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга жалб этишни режалаштирмоқда. Лойиҳа доирасида томонларнинг тажриба алмашиниши ташкил этиш мақсадида, хорижлик мутахассисларни жалб қилиб, Агентлик ходимлари ва ўқитувчилари учун семинарлар, маҳорат дарслари ва бошқа тадбирларни ташкил этилади.

photo_2020-09-18_17-01-30.jpg