Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим тизимидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди
16:40 / 2024-02-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятида мактаб ва мактабгача таълим тизими раҳбарлари, умумтаълим мактаблари директорлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов махсус ишчи гуруҳнинг ўрганиш натижалари хусусида тўхталиб, мактаб таълимида йўл қўйилаётган камчиликлар, хусусан, давомат, дарсларни ўзлаштириш, ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини тўғри ташкил этиш, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш каби масалаларни таҳлил қилди. 

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда айрим мактабларда ўқувчиларнинг сабабсиз дарсга келмаслиги, кўнгилочар жойларда юриши, ноқонуний “ҳужра”ларга қатнаётганлар ҳам борлиги, мактаб ёшидагилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ҳолатлар аниқ мисоллар асосида кўрсатиб ўтилди. Иш фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун бир қатор директорлар вазифасидан олинди ёки интизомий жазога тортилди. Шу билан бирга, фаолияти давомида ижобий ютуқларга эришаётган таълим муассасалари, раҳбар ва педагоглари эътироф этилди. Ўз навбатида ишига етарлича ёндашмаётган педагог-ходимлардан масъулият талаб этилди. 

Шунингдек, таълим даргоҳларида зарур шарт-шароитларни яратиш, дастур доирасида таъмирлаш ишларини олиб бориш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. 

[gallery-16132]

Илғор тажрибаларни қўллаш, жамоатчилик билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича нуронийлар ва зиёлиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. 

Якунда шаҳар ва туманлар ҳокимлари, мактабгача ва мактаб таълими соҳаси раҳбарлари кўриб чиқилган масалалар бўйича ҳисобот берди. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА