English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим тизими ходимлари тест синовлари топширмоқда
18:17 / 2019-10-10

Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти халқ таълими тизимидаги раҳбар кадрлар ва ходимлар билимини текшириш мақсадида тест синовлари ўтказилмоқда.


Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти халқ таълими тизимидаги раҳбар кадрлар ва ходимлар билимини текшириш мақсадида тест синовлари ўтказилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамкор ҳамкорлигида жорий йилнинг 7 октябрь куни бошланган тест синовларида 1 минг 800 нафар ўқитувчи ва методистлар иштирок этди.

Бу ҳақда Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази ахборот хизмати хабар берди.

Вилоятдаги мавжуд 309 та умумий таълим мактабларида таҳсил олаётган 155 минг ўқувчига 12 минг 500 нафар педагог таълим-тарбия бераётир.

Президентимиз томонидан халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида юклатилган вазифалар ижроси доирасида вилоятда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятдаги таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини ошириш бўйича “Йўл харитаси”да кўзда тутилган мактаблардаги реал ҳолат ва ўқитувчиларнинг билим даражаларини ўрганиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 3 октябридан буён республика Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан вилоятдаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларининг билим даражаси баҳоланиб борилмоқда. Шу кунга қадар инспекциянинг ишчи гуруҳи томонидан вилоятдаги мактабларнинг 43,7 фоизи ёки 135 таси ўрганиб чиқилди.

IMG_8700.JPG

Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида ўтказилаётган очиқ, ошкора ҳамда хавфсизлик тўлиқ таъминлаган ҳолда фанлар кесимида мавжуд бўлган тестлар базаси асосида вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари ходимлари, мактаб директорларининг раҳбарлик қобилияти, бошқарув маҳорати, методистлар ҳамда ўқитyвчиларнинг тегишли фанлар бўйича билимларини аниқлаш бўйича тест синовларини белгиланган жадвал асосида 3 сменада ўтказилиб, ҳар бир сменага 600 нафар ўқитувчи қамраб олинди.

– Тест синовлари ўтказилаётган “Алпомиш” спорт мажмуаси шахсни идентификация қилиш воситалари, видео кузатув ҳамда алоқа тўлқинини тўсувчи қурилмалар билан жиҳозланиб, улар тўла ишчи ҳолатига келтирилди, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А. Абдураҳмонов. – Синовлар ўтказиладиган бинолар етарли миқдорда бир ўринли стол ва стуллар, зарур техника воситалари билан жиҳозланиб, назорат хизмати постлари ташкил этилди. Мазкур тест синовлари орқали вилоятимиз педагогларининг билим даражаси аниқланиб, тестларнинг натижаларига қараб баъзи бунга зарурати бўлган ўқитувчиларимиз учун малака ошириш сабоқлари белгиланади. Ушбу синовларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – Давлатимиз раҳбари томонидан Сирдарё вилоятини таълим сифати жиҳатдан республикада намунали ҳудудга айлантириш бўйича билдирган ташаббуси ижросини таъминлашдир. Шунингдек, вилоятдаги таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини ошириш бўйича “Йўл харитаси”да кўзда тутилган мактаблардаги реал ҳолат ва ўқитувчиларнинг билим даражасини янада юксалтиришдир.

Тест жараёнларини назорат қилиш учун Гулистон давлат университетининг 90 нафар малакали мутахассислари кузатувчи сифатида жалб қилинган.

Синовлар жорий йил 13 октябрь куни якунланиб, ушбу жараёнда вилоятдаги халқ таълими тизимида фаолият юритаётган барча 12 минг 506 нафар педагоглар тўлиқ қамраб олиниши кўзда тутилган.