English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим – тенглик таянчи (+видео)
08:06 / 2023-12-03

Турли сабабларга кўра кўз нуридан айрилиб, бу ёруғ оламни кўра олмасада, ўзидан ўчмас из қолдирган буюк инсонлар бор. Уларнинг амалга оширган ишлари, ҳаёт йўллари ҳаммага ўрнак бўла олади.

Улардан бири Гомер. Дунёга машҳур “Илиада” ва “Одиссея” достонларининг муаллифи Гомер сўқир инсон бўлган. Ўзи каби кўзи ожиз инсонлар учун Брайль ёзувини яратган Луи Брайль номини танимайдиган одам бўлмаса керак.  

Италиялик санъаткор Андреа Бочеллининг истеъдоди эса бутун дунёдаги санъатсеварларни лол қолдиради. Кўзи ожиз инсонлар ҳам баланд мартабаларга эришиши мумкинлигини Дэвид Бланкетт исботлаб берган. Дэвид ёшлигидан сиёсий ва ижтимоий фанларни ўзлаштиради ва кейинчалик вазир даражасига кўтарилади.  

Ушбу машҳур инсонлар ҳаётидан улар бу чўққига болаликдан астойдил ўқиб, пухта билим эгаллаб, изланиб эришгани аён бўлади. Бугунги кунда юртимизда кўриш бўйича ногиронлиги бор ёшларга таълим бериш, билим ҳамда малакасини ошириш, уларнинг фан олимпиадаларида иштирокини таъминлаш, олий таълимга қамраб олиш борасида кўплаб имкониятлар яратиб берилмоқда.    

Мутахассисларнинг маълумот беришича, 2021 йилгача республикамизда ягона “Ёғду” босмахонаси бўлиб, кўпи билан 8 та дарсликни Брайль алифбосига ўгириб келган. Бугунги кунда Брайль алифбосидаги дарсликларни чоп этадиган яна иккита нашриёт ташкил этилди. Жорий йилда ушбу нашриётлар томонидан 65 минг нусхадаги дарсликларни чоп этиб, ўқувчиларга етказиш вазифаси юкланган.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/V-W9dEy4dZE" title="Таълим – тенглик таянчи" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти марказий бошқаруви томонидан 3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунига бағишланган “Таълим – тенглик таянчи” деб номланган тадбирда ҳам кўриш бўйича ногиронлиги бор ўқувчи ҳамда талабаларни Брайль ёзувидаги ўқув қўлланмалари, дарсликлари билан таъминлаш масаласида фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.    

Тадбирда мамлакатимиздаги ОТМлар, ўрта махсус таълим муассасаларининг кўзи ожиз профессор-ўқитувчи ва талабалари, Тошкент шаҳридаги 77-сонли “Нурли маскан” мактаб-интернатининг ўқитувчилари иштирок этди.  

— Бизнинг бўлимимиз эшитишда, ақлий ривожланишда ҳамда кўришида нуқсони бўлган болалар таълим муассасаларини қамраб олган, — дейди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази махсус таълим бўлими бошлиғи Замира Жўраева. — Бу таълим муассасалари учун давлат таълим стандартлари, таълим талаблари, дастурлар ҳамда ўқув режалари ишлаб чиқилади. Бундай болаларни соғлом тенгқурлари қаторида фан олимпиадаларига жалб этганмиз. Улар она тили ҳамда математикадан республика фан олимпиадасида қатнашар эди. Бу йилдан ушбу фанни учтага кўпайтирдик, яъни тарих фанини ҳам киритдик. 

Шунингдек, тадбирда таълимда яратилаётган имкониятлар хусусида мулоҳазалар билдирилди.  

Н.Раҳмонова, И.Исматов (видео), ЎзА