Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим - тарбияга юксак эътибор халқимизни Учинчи Ренессансга олиб боради
19:03 / 2021-09-24

Яқинда бўлиб ўтган ЎзЛиДеПнинг X съездини кузатиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сайловолди дастурини мен ҳам зўр қизиқиш ва ҳаяжон билан тингладим. Негаки, бу дастур келгуси беш йилда бутун бир давлатимиз ва халқимизнинг эртанги кунини белгилаб берадиган муҳим бир дастуриламал экани билан ўта муҳим ва долзарб аҳамият касб этади. Зеро, бугун жаҳон аро ҳақли равишда эътироф этилаётган мамлакатимизни энг тараққий этган давлатлар қаторида кўриш ҳар бир ўзбекистонликнинг орзуси. Шунинг учун бугун жамиятимиз ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар ва туб ислоҳотлар, кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга ҳеч бир юртдошимиз бефарқ эмас.

Эътироф этиш керак, сўнгги беш йилда Ўзбекистонимиз миллий тикланишдан миллий юксалиш сари қадам қўйди. Мана шундай муҳим паллада давлатга юқори салоҳиятли,чин маънода ҳар тамонлама лидерлик қобилиятига эга инсоннинггина халқ томонидан танланиши мамлакатимизни юксак тараққий топган мамлакатлар қаторида кўриш орзуимизни рўёбга чиқариши мумкин.

Шу маънода, Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сайловолди дастури барча соҳаларни қамраб олгани билан аҳамиятли, десак, муболаға бўлмайди.

Хусусан, таълим соҳасида янги миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, мактабгача таълимдаги қамровни 82 фоизга етказиш, 7мингдан зиёд янги боғчалар бунёд этиш, 2024 йил якунигача 6 ёшли болаларни мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш ва шу билан биргаликда, келгуси беш йилликда 45 мингдан ортиқ аёл-қизлар учун иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб, янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш, 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналари барпо этиш каби мақсадлар баён этилган.

Албатта, булардан кўзланган мақсад – Учинчи Ренессанснинг тўртта муҳим ҳалқаси: боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, олий билим юрти профессор-ўқитувчилари ва илмий-ижодий зиёлиларимизни Янги уйғониш даврининг тўртта таянч устунига айлантиришдир.

Айниқса, ШавкатМирзиёевнинг: "Мактаб мукаммал бўлса, ўқитувчи-муаллим рози бўлса, ўшанда жамиятимиз ўзгаради. Шунинг учун энг катта ҳаракатларимиз мактаб, мактаб ва яна мактаб. Мактабни ривожлантирсак, ҳамма соҳалар ривожланади"деган фикрларини нафақат биз педагоглар, балки бутун халқимиз якдил қўллаб-қувватламоқда. Албатта, Шавкат Мирзиёевнинг Сайловолди дастурида назарда тутилган мақсад-вазифалар ҳақида жуда кўп тўхталиш мумкин. Боиси, дастур мамлакатимизнинг келгуси тараққиёт йўлидаги барча соҳаларни кенг ва изчил қамраб олган бўлиб, унда баён этилган ғоя ва йўналишлар рўёби бизни том маънода Учинчи Ренессанс сари олиб боради.

Мухтасар айтганда, Шавкат Мирзиёевнинг Сайловолди дастури Янги Ўзбекистоннинг яна бир янги стратегияси сифатида юрт тараққиёти, халқимиз фаровонлигини янада ошириш, пировардида мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Шоҳида Деҳқонова,

Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши депутати,

Наманган туманидаги 40-сонли мактаб директори