Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим-тарбия жараёнларининг рақамли педагогик таъминотини ишлаб чиқиш стратегиялари муҳокама этилди
15:59 / 2025-11-24

Ҳозирги кунда рақамли педагогика, масофавий таълим, сунъий интеллект асосидаги ўқув ресурслари ва рақамли контентлар замонавий таълимнинг ажралмас бўлагига айланди. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда қолмай, таълим-тарбиянинг рақамли таъминотини такомиллаштириш бўйича стратегияларни ишлаб чиқмоқда.

Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида ўтказилган “Таълим-тарбия жараёнларининг рақамли педагогик таъминотини ишлаб чиқиш стратегиялари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман айнан шу жараённинг мантиқий давоми бўлиб хизмат қилди.

Анжуман нафақат назарий-илмий ёндашувларни, балки амалий натижа берадиган воситаларни ишлаб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятли. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан олим ва мутахассислар иштирок этиб, рақамли педагогика соҳасидаги энг янги трендлар, тажрибалар, технологик ечимлар ва уларнинг таълим жараёнига татбиқ этиш стратегиялари муҳокама қилинди.

Анжуманнинг бош мақсади таълим-тарбия жараёнларининг рақамли педагогик таъминотини яратиш ва такомиллаштиришга доир самарали стратегияларни ишлаб чиқишдан иборат.  

Шу мақсадда рақамли педагогика бўйича илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш, хорижий ва маҳаллий тажрибаларни таққослаш ва таҳлил қилиш, таълимга татбиқ этилаётган рақамли контентлар сифатини ошириш механизмларини ишлаб чиқиш, подкаст, видеоконтент, мультимедиа маҳсулотларини таълим амалиётига жорий этиш ечимларини кўриб чиқиш каби вазифалар кўзда тутилган.

Бу мақсадлар ўз навбатида таълим жараёнини модернизация қилиш, самарадорлигини ошириш ва ўқув жараёнига инновацион ёндашувларни татбиқ этиш имконини беради.  

Халқаро анжуманда 130 дан ортиқ кузатувчилар, шулардан 100 таси маъруза билан иштирок этди. Жумладан, Миср Араб Республикасидан 1 нафар, Эрондан 1 нафар, Россиядан 2 нафар, Қозоғистондан 6 нафар, Тожикистондан 6 нафар, Беларусь Республикасидан 1 нафар, Ҳиндистондан бир нафар иштирокчи ҳамда 100 га яқин маҳаллий олим ва мутахассислар қатнашди.  

Хулоса қилиб айтганда, илмий-амалий конференция замонавий таълимни тубдан ислоҳ қилиш йўлида муҳим босқич бўлди. Анжуманда илгари сурилган илмий ғоялар, хорижий тажрибалар, инновацион ёндашувлар ва амалий таклифлар таълим жараёнининг рақамли трансформациясига сифат жиҳатидан янги суръат бағишлади.

Конференцияда рақамли педагогиканинг долзарб масалалари бўлган рақамли контент яратиш, таълим-тарбияда рақамли муҳитдан самарали фойдаланиш, мактабгача ва бошланғич таълимни рақамлаштириш, мультимедиалардан фойдаланишнинг илмий асослари чуқур таҳлил қилинди. Хорижий ва маҳаллий мутахассислар ўртасидаги фикр алмашинуви Ўзбекистон таълим тизимида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича янги концептуал ёндашувлар шаклланишига хизмат қилди.

Дилдора ДЎСМАТОВА, ЎзА