Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим соҳасини инновацион ривожлантириш йўлидаги ҳамкорлик
22:28 / 2022-07-20

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Инновация, технология ва стратегия маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандумни имзоланишига бағишланган тадбир «IT Park»да бўлиб ўтди. Меморандум ўзаро тенглик ва манфаат тамойилларини инобатга олган ҳолда халқ таълими соҳасини янада ривожлантириш, ҳамкорликда рақамли иқтисодиёт йўналишида тадқиқотлар олиб бориш мақсад қилингани билан аҳамиятлидир.

Имзоланган ҳужжат Ўзбекистон Республикасида халқ таълими соҳасини рақамлаштириш йўлида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларни жорий қилиш, тадбирлар ташкил этиш учун қулай шарт-шароит яратиш, таълим тизимига инновацион ғоялар, рақамли технологиялар ва янги ташаббусларни татбиқ этиш ва бошқаларни кўзда тутади.

Учшрашув давомида Инновация, технология ва стратегия марказининг бош директори Абдували Ҳайдаров жорий этилаётган замонавий таълим услублари, умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг малакасини ҳамда ёшларни билим олишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ишлаб чиқилаётган лойиҳалар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази вакиллари ўқитувчилар ва ўқувчилар учун ишлаб чиқилган видео контент ҳамда таълим соҳасининг кўп йўналишларини рақамлаштириш учун яратилган веб-платформалар билан танишиб чиқиб, келажакда ҳамкорликда бундан ҳам илғор лойиҳалар ишлаб чиқиш истагини билдирди.

ЎзА