Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим сифатини ошириш йўлида
13:09 / 2023-03-25

Сирдарё вилоятидаги Президент мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Ўқувчиларда танқидий фикрлашни лойиҳа ишлари орқали шакллантириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Унда математика ва инглиз тили ўқитувчилари иштирок этди.

Мазкур тренинглар 3 босқичли бўлиб, 1-босқич онлайн тарзда ташкил этилди ва унда 28 нафар педагог иштирок этди. Семинарларнинг 2-босқичида 2800 нафар ҳамда 3-босқичида 35 минг 422 нафар ўқитувчиларнинг замонавий педагогик тажрибаларини янада ошириш режалаштирилган.  

Тренингларнинг учинчи босқичида маҳаллий тренерлар томонидан туман (шаҳар) умумтаълим мактабларининг педагогларини қамраб олган ҳолда бир марталик жорий йил якунига қадар туман марказидаги умумтаълим мактабларида ташкил этилиши кўзда тутилган.  

[gallery-11135]

Мазкур тренинглардан кўзланган мақсад, Президент мактабларининг илғор тажрибаси билан бўлишиш, замонавий методикалар билан таништириш, таълим соҳасидаги янгиликлар билан бўлишиш, ўқувчиларда креатив ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришни ўргатишдан иборатдир.  

— Тренингда Президент мактабининг илғор тажрибалари билан танишиб, инглиз тилини ўқитишда янги методикалардан хабардор бўлдик, – дейди Мирзаобод туманидаги 10-умумтаълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси А.Ғаниев. – Бундай тадбирлар ўз-ўзидан таълим сифатини оширишга хизмат қилади.  

Ушбу тренинг "Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йилида мамлакатимиздаги таълим тизимини янада ривожлантириш, ўқитишда янги методикаларни жорий этиш ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш йўлида муҳим аҳамият касб этади.  

Ш.Суяров,  

Ш.Ортиқбоев, ЎзА