Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим сифатини ошириш борасидаги ислоҳотлар кўлами кенгаймоқда
16:34 / 2022-12-25

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида таълим тизимига ҳам алоҳида аҳамият қаратилди.

Хусусан, мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш, муаллимларнинг шароитларини яхшилаш 2023 йилдаги энг асосий вазифалардан бири бўлишини алоҳида таъкидланди.

Давлат раҳбарининг айнан таълим сифатини ошириш борасидаги ислоҳотларга эътибор қаратаётгани, мактаблар фаолиятини янги босқичга кўтариши йўлида амалга ошираётган ислоҳотлари замирида ҳам ўзига хос маъно бор.

– Мактабимиз 1990 йил фойдаланишга топширилган, – дейди Сергели туманидаги 300-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори Нигора Саидхўжаева. – Муассасамиз бугунги кунда 3 та кўп қаватли бинода жойлашган. Бинолар 2021 йилдан бошлаб босқичма-босқич таъмирдан чиқарилди. Аҳамиятлиси ҳар бир бинода алоҳида-алоҳида кенг ва ёруғ синф хоналари, ўқитувчилар хоналари, кутубхона, спорт зал, ошхона ва тиббиёт хонаси мавжуд. Мамлакатимизда таълим тизимига қаратилаётган эътиборнинг ортиб бораётгани муассасамиз фаолиятида ҳам ҳис қилмоқдамиз.

Мазкур мактаб ҳудуддаги йирик – 6 минг 500 нафардан ортиқ ўқувчи таълим-тарбия олаётган муассаса саналади. Муассаса учун 2023 йил 1 минг 200 ўринли яна бир янги ўқув биноси қуриб битказилади.

Мактабда 266 нафар олий маълумотли ўқитувчи фаолият юритмоқда. Машғулотларнинг интерфаол усуллардан самарали фойдаланган ҳолда ўтилаётгани, дарсларнинг бир навбатда ташкил этилганлиги каби омиллар таълим сифатига самарали таъсир қилмоқда. Буни ўтган ўқув йилида мактабни битирган 290 нафар ўқувчининг 82 фоизи олий таълим муассасалари талабаси бўлгани ҳам тасдиқлайди.

Мутасаддиларга мактабдаги шароитларни яхшилаш, янги бинони қуришда нималарга алоҳида эътибор бериш кераклиги бўйича топшириқлар берилди.

Президент мактабда таълим соҳаси вакиллари, ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ушбу тизимига эътибор тубдан ўзгаргани, мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айлангани таъкидланди.

Икром Аввалбоев, ЎзА