Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим инспекцияси ходимига пора таклиф қилган фирибгар жиноий жавобгарликка тортилган
09:06 / 2022-12-09

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 243-мактабда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигини 30 йиллиги муносабати ҳамда «Зўравонликка қарши 16 кун!» акцияси доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси Сарвар Мамадиев ва бошқалар бош қомусимизнинг давлат бошқарув жараёнларида тутган ўрни, тарихи ҳамда ривожланган мамлакатлар конституциялари тўғрисида сўз юритди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг раис ўринбосари Акмал Мирзахонов ҳам сўзга чиқиб, педагог кадрлар аттестация жараёни билан боғлиқ бир ҳолатга тўхталиб ўтди.

– Жорий йилда ўқитувчилар ҳам иштирок этган бир ишни кўриб чиқдик, – дейди А.Мирзахонов. – Таълим инспекцияси ишлар бошқарувчиси лавозимида ишлаган Нодирбек Исмоиловга аввал фирибгарлик жинояти билан судланган фуқаро аттестациядан ўта олмаган бир неча нафар ўқитувчиларнинг ўтказиб бериш учун пора таклиф қилган. Шундан сўнг Таълим инспекцияси ходими ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар органларга хабар берган ва у қўлга олиниб жинояти учун тегишли тартибда ҳозир қамоқда жазосини ўтамоқда. Ўз навбатида бу ишга алоқадор ўқитувчиларга ҳам чора кўрилди. Бу маълумотларни бугун айтиб ўтишимдан мақсад, ўқитувчилар ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришимиз, турли фирибгарларга ишониб, уларнинг келгусида судланиб, жазоланишининг олдини олишимиз лозим.

Тадбирда мактабларда кузатилаётган қонун бузилиш, ёшлар ўртасидаги жиноятчилик ҳолатлари кўпайишига сабаблар мактаблар раҳбари иштирокида муҳокама қилинди ҳамда бу ҳолатларни камайтириш бўйича қатор таклифлар билдирилди.

 

М.Қосимова,

ЎзА