“ТИҚХММИ” МТУнинг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш кафедрасининг профессор-ўқитувчилари ҳамда илмий изланувчилари томонидан “Дуал таълим” дастурини амалга ошириш борасидаги ишлар юзасидан Ғузор туманидаги “Шўртаннефтгаз” корхонасининг ишлаб чиқариш жараёни ҳамда цехларидаги назорат ўлчов асбоблари, ҳимоя ва бошқарув тизими қурилмаларининг техник ҳолати ўрганилди.
– Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда кадрлар тайёрлаш масаласи долзарблигини инобатга олиб, ишлаб чиқариш, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида мутахассисларга бўлган эҳтиёжни бартараф этиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш кафедраси мудири Дилшод Очилов. – Жумладан, ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб назарий билимларни эгаллаш билан бирга корхона ва ташкилотларда иш фаолиятини олиб бориш имкониятини берувчи “Дуал таълим” дастурини амалга ошириш устида “ТИҚХММИ” МТУнинг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш кафедрасининг профессор-ўқитувчилари ҳамда илмий изланувчилари Ғузор туманидаги “Шўртаннефтгаз” корхонасида бўлиб, саноат корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди. Изланувчиларнинг келгусида ушбу корхонада амалиёт ўташи бўйича келишувларга эришилди.







Шу билан биргаликда, соҳа вакиллари иш жараёнида тез-тез учраётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан нефть-газ соҳаси вакиллари билан ўзаро фикр алмашдилар ва соҳада келиб чиқаётган муаммолар кўламини қисқартириш устида назарий билимлар алмашилди.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири