Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича индикаторлар тасдиқланди
14:00 / 2025-12-02

Адлия вазирлиги “Касбий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди.

Мазкур идоравий ҳужжат билан 6 та йўналиш доирасидаги 31 та мезон бўйича касбий таълим ташкилотларидаги таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган 163 та индикатор белгилаб берилмоқда.

Унга кўра, 8 та (4.9%) мажбурий индикаторлар (масъул таркибий тузилмани ташкил этишнинг аниқ режаси мавжудлиги, талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда ўқув хоналари билан таъминланганлик ва б.) ҳамда 155 та (95.1%) умумий индикаторлар (фан мазмунига мос (хорижий) адабиётлардан фойдаланиш, талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиш, спорт зали (спорт майдончалар) мавжудлиги ва б.) мавжуд бўлиб, “мувофиқ” ёки “мувофиқ эмас” тарзида баҳоланади.

Бунда 50 фоизгача индикаторлар “мувофиқ” деб баҳоланса – мезон “мувофиқ эмас”, 50 фоиздан 60 фоизгача индикаторлар “мувофиқ” деб баҳоланса – мезон “қисман мувофиқ”, 60 фоиз ва ундан ортиқ индикаторлар “мувофиқ” деб баҳоланса – мезон “мувофиқ” деб топилади.

Мажбурий индикатор “мувофиқ эмас” деб баҳоланса, умумий натижадан қатъи назар, мезон “мувофиқ эмас” деб топилади.

ЎзА