Талабгорлар тест топширди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида 2025-2026 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш бўйича талабгорлар тест синовларини топширди.
Вилоятда тест синовларида иштирок этиш учун 1353 нафар талабгор рўйхатдан ўтган. Жараёнларни адолатли ва шаффоф ўтказиш учун Билимни баҳолаш агентлиги ходимлари ва агентлик билан шартнома имзолаган гуруҳ назоратчилари хизмат олиб борди.
[gallery-24840]
Шаффофликни таъминлаш мақсадида имтиҳон test2025.uz орқали жонли эфирга узатиб борилди.
Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан барча таълим йўналишлари учун ўтиш баллари эълон қилинган бўлиб, ушбу талабни бажарганлар ўзи танлаган олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинади.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА