Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Талабалик баҳори – 2022” фестивали кўтаринки руҳда ўтмоқда
18:24 / 2022-03-25

Наврўз шукуҳи ҳамон юртимиз бўйлаб кезиб юрибди. Тошкент шаҳар Ёшлар марказида ҳам айни пайтда Тошкент тиббиёт академияси талабаларининг “Талабалик баҳори – 2022” фестивали бўлиб ўтмоқда.

Тадбирни институт ректори Алишер Шодмонов кириш сўзи билан очди. Наврўз умумхалқ байрамининг ўзига хослиги, халқимиз ҳаётида тутган ўрни ҳақида сўз юритиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлади.  

Тадбирда талабалар томонидан тайёрланган миллий қадриятларимизни акс эттирувчи саҳна кўринишлари, бадиий композициялар намойиш қилинмоқда, куй-қўшиқлар ижро этилмоқда.  

Кўтаринки руҳда ўтаётган байрам тадбири талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли хамда кўнгилли ўтказиш, уларнинг маънавий ва маданий савиясини ошириш, санъатга бўлган иштиёк ва қизиқишларини юксалтириш, шунингдек миллий қадриятларимизни ўрганишга хизмат қилади.   

Моҳигул Қосимова, ЎзА