Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабаларнинг неча фоизини ётоқхона билан таъминлаш имкони мавжуд?
17:27 / 2020-12-18

Ушбу саволга “Тошкент ёшлар форуми — 2020” доирасида ўтказилган “Ижтимоий соҳа – 2030: таълим ва соғлиқни сақлаш тизими истиқболлари” мавзусидаги тадбирда олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов жавоб берди.

- Ётоқхонага эҳтиёжи бор талабаларнинг 50 фоизини турар жой билан таъминлай оламиз, қолган қисмига имкониятимиз йўқ, – деди вазир. – Бу, албатта, олий таълим муассасаларининг моддий-техник базаси, яъни молиявий имкониятларига боғлиқ. Республика олий таълим муассасалари мустақил ривожланиш йўлида, бу мустақиллик ҳам академик, ҳам молиявий йўналишдадир. 

Ҳозирда ОТМ талабаларининг 25 фоизи бюджетда, 75 фоизи тўлов-шартнома асосида таълим олмоқда, яъни ОТМнинг моддий-техник базасини яратиш ҳам шунга боғлиқ бўлади. Уларнинг молиявий аҳволини яхшилаш бўйича қатор режалар белгиланган. Яъни, молиявий механизмлар: давлат субсидиялари, хусусийлаштириш ва бошқа механизмларни жалб этиш масалалари турибди. Бунда ётоқхоналарни кўпайтириш масаласига эътибор қаратилган.

Яна бир маълумотни қўшимча қилмоқчиман, бугунги кунда талабалар учун лаборатория базаси масаласи долзарб бўлиб турибди. Сабаби, кўплаб ОТМда лабораториялар йўқ, борлари эса эскирган, таълаб даражасида эмас. Барча масалани ҳал қилиш учун маълум муддат керак.

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА, ЎзА