Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабаларнинг назарий билими амалиёт билан мустаҳкамланмоқда
17:47 / 2025-05-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти узоқ йиллик тарихи ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўналишида ўз қадриятларига эга бўлган олий ўқув юртларидан ҳисобланади.

Айни пайтда институтда 10 та факультет, 2 та бўлим, 32 та кафедра мавжуд. 26 та бакалавр ҳамда 19 та магистратура таълим йўналишида 17 мингдан зиёд ўғил-қиз таҳсил олмоқда. Талабаларнинг назарий билими ва амалий кўникмасини ошириш учун бу ерда етарли шароит яратилган.  

Табиий фанлар факультетида таҳсил олаётган талабалар, магистрантлар, докторантлар ва профессор-ўқитувчиларнинг лаборатория ишларини олиб бориши учун Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан 592 миллион сўм, шунингдек, 27 минг АҚШ доллари миқдоридаги энг сўнгги русумдаги замонавий лаборатория техникалари ва асбоб-ускуналари келтирилди.

Шунингдек, физика-математика факультетининг амалий дарслар ўтишга мўлжалланган лаборатория хоналари 2019 йилда Германия Федератив Республикасининг “LD Didactic GmbH” компанияси томонидан олиб келинган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, профессор-ўқитувчилар лаборатория машғулотларини белгиланган график асосида ўтмоқда. Айни пайтда факультетда атом ва элементар зарралар физикаси, астрономия ва астрофизика фанларидан лаборатория ишлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни олиб келиб ўрнатиш бўйича амалий ишлар олиб борилаётир.

[gallery-23490]

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА