Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабаларнинг молиявий саводхонлиги синовдан ўтказилди
16:46 / 2025-06-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган давлат университетида Марказий банк вилоят бош бошқармаси ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида молиявий саводхонлик бўйича олимпиада бўлиб ўтди.  

Олимпиада ёшларнинг молиявий билим ва кўникмаларини ошириш, молиявий муносабатларни тўғри бошқара олишга тайёрлаш мақсадига қаратилган бўлиб, унда вилоятнинг барча олий таълим муассасаларидан юзлаб талабалар иштирок этди.  

Иштирокчиларнинг шахсий молияни бошқариш, бюджет тузиш, инвестициялар ва кредит муносабатлари, шунингдек, замонавий молиявий технологиялар бўйича билими синовдан ўтказилди. Шунингдек, талабалар амалиётда молиявий вазиятларни таҳлил қилиш, қарор қабул қилиш кўникмаларини ҳам намоён этди. Бу эса молиявий саводхонликнинг фақат назарий билим эмас, балки ҳаётда қўлланиладиган кўникмалар йиғиндиси эканини яна бир бор исботлади.  

[gallery-23762]

Наманган давлат университетининг “Сармоя йўлбошчилари” жамоаси биринчи, Наманган давлат техника университетининг “Futures” жамоаси иккинчи,  “University of Business and Science”нинг “UBS Burgutlari” жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, олимпиада низомида кўрсатилган 10 та номинация бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА