Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабаларнинг контракт тўловларини тўлаш муддатларига ўзгартиришлар киритилди
18:04 / 2025-11-24

Унга кўра, олий таълим ташкилотларида контракт асосида ўқиш учун тўлов қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

– тўлов миқдорининг камида 25 фоизи – абитуриентлар учун 15 сентябргача ҳамда юқори босқич талабалари учун 1 октябргача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача;

– тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 мартгача ва 100 фоизи 1 майгача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача амалга оширилади.

Бунда, Давлат комиссияси юқоридаги тўлов муддатларини узайтириши мумкин.

Контрактдан тушган маблағлар хорижий олий таълим ташкилотларида истиқболли ёш педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш ва уларнинг стажировка ўташларига сарфланиши мумкин.

Шунингдек, олий таълим ташкилотлари ўз талабаларини ижтимоий муҳофаза қилиш доирасида бир йилда бир талабага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 6 баробаригача моддий ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади.

Д.Дўсматова, ЎзА